Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Уруғчиликни ривожлантириш маркази ва Даниянинг “SKIOLD GROUP” компанияси билан уруғчилик соҳасидаги учрашув

2021-12-16 02:13:53
Бошланиши -
Тугаши -
Утказиладиган жой
Масъул

2021 йил 14 декабрь куни Уруғчиликни ривожлантириш марказида Даниянинг “SKIOLD GROUP” компанияси вакиллари билан ҳамкорлик учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Уруғчиликни ривожлантириш маркази директорнинг биринчи ўринбосари Ж.Жалилов, директор ўринбосарлари Р.Хакимов ва О.Матякубов ҳамда бўлим бошлиғи Ф.Абдувалиев ва “SKIOLD GROUP” компаниясининг Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича вакили Николай Егармин ва компаниянинг Ўзбекистондаги вакили Марат Абдуллаев билан учрашув ўтказилди.

“SKIOLD GROUP” компанияси қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий, юқори сифатда уруғликларни қайта ишловчи, сараловчи технологияларни ишлаб чиқаради.

“SKIOLD GROUP” компанияси уруғчилик соҳасида Уруғчиликни ривожлантириш маркази билан қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик учун ўз таклифларни тақдим қилишди:

-  уруғликларни қайта ишлаш, саралаш, дорилаш ва қадоқлаш бўйича замонавий ускуналарни етказиб бериш ва замонавий технологияларни жорий қилиш;

-  ҳалқаро стандартларга жавоб берадиган сифатли уруғликларни ишлаб чиқариш бўйича талаблар билан таништириш.

Марказ келгусида “SKIOLD GROUP” компанияси билан ҳамкорлик қилиш юзасидан келишиб олишди.