Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳузуридаги элита уруғчилик хўжаликлари нинг умумий йиғилиши

2019-12-27 03:19:45

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил  5 сентябрдаги 733-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори    билан  Уруғчиликни ривожлантириш маркази Уруғчиликни ривожлантириш марказига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 300 гектардан суғориладиган ер майдонлари ажратилиши белгиланган. Мазкур элита уруғчилик хўжаликларида қишлоқ хўжалиги экинларини бирламчи уруғчилиги ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Уруғчиликни ривожлантириш маркази тизимида 50 та элита уруғчилик хўжаликлари МЧЖлар ташкил этилиб, уларга 5177 гектар ер майдони бириктирилди. Ушбу майдонларда республика тупроқ-иқлим шароитларига мос, ҳудудларга ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва навларининг уруғлари кўпайтирилади ҳамда уруғлик етиштирувчи субьектларни юқори сифатли уруғликлар билан таъминланади.

Уруғчиликни ривожлантириш марказида  2019 йил 24 декабрда Уруғчиликни ривожлантириш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги худудий бошқармалари ҳамда элита уруғчилик хўжаликлари МЧЖ рахбарлари  иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда элита уруғчилик хўжаликларини 2020 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини бирламчи уруғчилиги бўйича амалга ошириладиган ишлари, ишлаб чиқариш режалари, моддий техника база ва кадрлар билан мустахкамлаш масалари мухокама қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги худудий бошқармалари ҳамда элита уруғчилик хўжаликлари МЧЖ рахбарлари томонидан берилган савол жавоблардан сўнг кун тартибидаги масалар бўйича мухокама ва тегишли қарорлар қабул қилинди.