Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Уруғчилик соҳасида мутахассислар малакаси оширилмоқда

2020-02-20 11:24:21

Уруғчилик соҳасида мутахассислар малакаси оширилмоқда

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Уруғчиликни ривожлантириш маркази, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, Маккажўхори селекция ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти томонидан Сабзавот, полиз ва озуқабоп экинлар уруғликларини етиштириш ва апробацияси бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

Мазкур семинарда Уруғчиликни ривожлантириш марказининг ҳудудий бошқармалари, элита уруғчилиги хўжаликлари мутахассислари ўзаро билим ва тажриба алмашишди. Қайд этилганидек, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида республикамизда аграр ислоҳотлар жараёнида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга алоҳида аҳамият қаратилган.

Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Ш.Намозов семинар иштирокчиларига соҳани модернизация қилиш, халқаро меъёрларга мос ҳолдаги, уруғчиликни ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш, жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда республика тупроқ-иқлим шароитларига мос қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва навларини аниқлаб, ҳудудларни ихтисослаштириш, уларнинг уруғликлари ва кўчатларини тайёрлаш, фойдаланиш ва экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириш, маҳаллий ва хорижий селекция навлари ҳамда биотехнологик ва ноанъанавий экин турлари навларининг бирламчи уруғчилиги ҳамда кўчатчилигини ташкил этиш ва ривожлантириш каби муҳим масалаларни ҳал этишда мутахассислар малакасининг мунтазам ошириб борилиши муҳимлигига тўхталди.

Семинарда мутахассисларга мамлакатимизда районлаштирилган истиқболли сабзавот, полиз ва озуқбоп экинлар навларини аниқлаш, нав тозалаш, навдорлигини аниқлаш бўйича апробация ўтказиш, экинлар уруғлари ҳосилиини йиғиш, қайта ишлаш, сарфлаш ва сақлаш борасида янгича ёндашувни шакллантириш, тажриба алмашиш борасида билим ва кўникмалар берилди.

Ўқув семинари якунида мутахассисларга сертификатлар топширилди.

 

 

 

Уруғчиликни ривожлантириш
маркази

Матбуот хизмати

 

 http://www.urugmarkaz.uz/public/uploads/19%2002%202020_%D0%A1%D0%B5%D0%BC%D0%B8%D0%BD%D0%B0%D1%80%20(2).pdf

 

+99894 618 10 14
 
www.urugmarkaz.uz