Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан 2021 йилда амалга оширилган экспорт ишлари тўғрисида

2021-02-23 09:52:56

2021 йил январь-февраль ойларида Қозоғистон Республикасининг ТОО “Нур Сурмат”, ТОО “Мырзакент, ТОО “AIIG Kazakhstan”, ТОО “Akbura-Contract”, ТОО «Мырзакент Агро», ТОО «ЯССЫ–МАКТА», Тожикистон Республикасининг ООО «Амири Дил» ташкилотлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази ўртасида R1, R2 авлодли “Султон”,                           “Бухоро-102” ва “С-6524” навларидан жами 1 003 тонна уруғлик чигитни экспорт қилиш бўйича ўзаро шартномалар имзоланди.

        2021 йил февраль ойида Қозоғистон Республикаси ТОО “Мырзакент” корхонасига Жиззах вилояти Пахтакор тумани “SEMRUG’ CLUSTER” МЧЖда етиштирилган R1 авлодли “Султон” навидан 65 тонна ҳамда Қозоғистон Республикаси ТОО “Нур Сурмат” корхонасига “MAXIM GOLD” МЧЖ томонидан етиштирилган R2 авлодли “Султон” навидан 60 тонна жами 125 тонна уруғлик пахта чигит “UZBEK SEEDS” бренди остида экспорти амалга оширилди.