Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йил ҳосили учун юқори сифатли уруғлик чигит тайёрлаш тўғрисида МАЪЛУМОТ

2021-02-25 12:44:19

Республикада келгуси 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги субъектларини сифатли уруғлик чигит билан таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан 2020 йил 18 сентябрда тасдиқланган “2020 йил мавсумида уруғчилик фермер хўжаликларидан сифатли уруғлик пахта тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма баёнига мувофиқ жами 180 минг тонна, шундан асосий фонд учун 146 минг 200 тонна, заҳира фонд учун 33 минг 800 тонна уруғлик пахта хомашёси жамғарилиши белгиланди.

Қўшма баёнга мувофиқ уруғлик пахта хомашёси жамғарилиши Давлат стандарти талаблари асосида амалга оширилиб, 2021 йил ҳосили учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият юритиб келаётган пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда кооперациялар томонидан 33 та районлаштирилган, 23 та истиқболли, 51 та янги ғўза навларидан 180 минг тонна уруғлик пахта хомашёси жамғарилишига эришилди. Жамғарилган уруғлик пахта хом ашёсининг 146,2 минг тоннаси асосий, 33,8 минг тоннаси захира фондини ташкил қилади.

   2021 йил ҳосили учун юқори сифатли уруғлик чигит тайёрлаш мақсадида.

    Режа бўйича:

*72776 тонна уруғлик чигитни тозалаш;

*22962 тонна уруғлик чигитни туксизлантириш;

*53830 тонна уруғлик чигитни дорилаш белгиланган.

Бугунги кун (24.02.2021 йил) ҳолатига 72068.3 тонна (99.0%) уруғлик пахтани тозалаш, 23949.2 тонна (108.7%) туксизлантириш, 56144.7 тонна (112.3%) дорилаш ишлари амалга оширилиб, тайёрланган уруғлик чигит сифатли сақланмоқда.

Хозирги кунда Республика бўйича фермер хўжаликларига уруғлик чигитни сифатли етказиб бериш бўйича тегишли мутасадди ташкилотлар таъмонидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят туманларида жами 585 та уруғлик чигит тарқатиш шахобчалирида ишчилар қабул қилиниб, тамирлаш ишлари якунига етиб қолди.