Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Уруғчиликни ривожлантириш марказида Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти тузилди

2022-06-14 05:19:57

 Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида 2022 йил 18 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 109-сон баёнида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Уруғчиликни ривожлантириш марказининг Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти тузилиб, ташкилот раис ва аъзолари  тайинланди.

Жорий йилнинг 14 июнь куни Марказ тизимида фаолият юритадиган хотин-қизлар иштирокида ZOOM платформаси орқали Бошланғич ташкилот фаолияти доирасида биринчи учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда, бошланғич ташкилот раиси Ш.Убайдуллаева томонидан ташкилот Низомини ўқиб эшиттирилди. Бунда, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва меҳнат шароитларини яхшилаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий ва маънавий қадриятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш-тарзини шакллантириш, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш каби вазифалар белгиланганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, бошланғич ташкилотнинг аъзолари билан биргаликда келгуси фаолиятни тизимли ташкил этиш бўйича келишиб олинди.