Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Учқўрғон туманидаги уруғлик экинлари майдонлари кўздан кечирилди

2022-06-14 05:52:25

Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори Ш.Мамажонов раҳбарлигида Наманган вилояти Учкўрғон туманидаги “Учқўрғон элита уруғчилик хўжалиги"нинг ер майдонларидаги уруғлик учун экилган буғдой далалари кўздан кечирилди ва ғалла ўрими жараёнлари билан танишилди.





Шунингдек, уруғлик учун экилган сабзавот ва мойли экинларни парваришлаш жараёни ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.



Марказ директори Наманган вилоятига сафари давомида “Учқўрғон элита уруғчилиги хўжалиги” томонидан уруғликларни қайта ишлаш цехининг қурилиш ишлари билан ҳам танишиб, цех қурилиши бўйича тегишли кўрсатмалар берди.