Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Сеулда 5G мобил интернет тармоғига эга автобус пайдо бўлди

2019-02-11 02:01:42

Жанубий Корея пойтахти Сеулда 5G мобил тармоғига уланиш имкониятига эга автобус ишга туширилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, автобус 10 та ўриндиқли бўлиб, унинг йўловчилари Сеул марказида мобил интернетнинг бешинчи авлоди 5G га уланиш имкониятига эга. Автобус, шунингдек, виртуал ва қўшимча реалликка эга смартфонлар билан жиҳозланган. 5G тармоғи ишлаш тезлиги бўйича фарқ қилиб, у 4G тезлигидан 20 марта ортиқ.