Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Huawei’дан янги рекорд: 2018 йилда 200 миллионта смартфон

2019-02-11 02:12:50

Huawei P20 серияси мобил фотография салоҳиятини янада юқорига кўтариб, ҳатто шинам ва замонавий смартфонлар ҳам профессионал даражадаги расмларни яратиши мумкинлигини исботлади. Бундан ташқари, Huawei P20 дизайнида қўлланган инновацион ёндашув, кўплаб аёлларнинг қалбини забт этишга ёрдам берди. Жорий йилнинг март ойидан бошлаб 6 миллиондан ортиқ ушбу сериядаги смартфонлар етказиб берилган бўлиб, харидорларнинг ярми аёллардан иборат.

Huawei Mate20 сериясидаги смартфонлар эса аввалбошданоқ Мате туркуми томонидан ўрнатилган илғор технологик стандартларга жавоб беради. Янги туркумдаги смартфонлар Huawei компанияси тарихидаги энг кучли ва қувватни тежайдиган Kirin 980 чипи билан жиҳозланган. Kirin 980 чипи 7-нанометр технологияси бўйича A76 ва G76 процессорларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилган. Ушбу компонентлар ёрдамида Mate20 сериясидаги смарфонлар истеъмолчиларга такомиллашган энергия самарадорлиги ва янги, такрорланмас фойдаланиш тажрибасини тақдим этади. Mate20 серияси чиқарилгач, икки ой давомида 5 миллиондан ортиқ шу туркумдаги смартфонлар сотувга чиқарилган.

Huawei Nova серияси эса ўзининг ташқи кўриниши ва инновацион технологиялари сабабли, айниқса, ёшлар орасида кенг оммалашган. Huawei Nova 3 моделидаги ўзига хос ранг жилоси ва инновацион «селфи» имконияти орқали бу гаджет 2018 йилда селфи учун мўлжалланган энг оммабоп телефонга айланди. Nova 4 олд камерасида махсус туйнук бўлиб, тўлиқ экранли дисплей билан аввалги моделдаги дизайн қаторини давом эттирган. 2018 йилнинг охирига келиб Huawei жами бўлиб 65 миллиондан ортиқ Nova смартфонларини харидорларга етказди ва шаклланаётган ўрта қатлам бозоридаги қурилмаларни ишлаб чиқариш соҳасида етакчилардан бирига айланди.

Honor бренди остидаги смартфонлар эса компания ўзи яратган инқилобий ечимлари ва дизайн борасидаги такрорланмас нафис ишланмалари билан мобил саноат тараққиётига мунтазам равишда ҳисса қўшиб келаётганини далиллайди. 2018 йилда чиқарилган энг чиройли флагманлардан бири сифатида Honor 10 ҳам ташқи кўриниши, ҳам техник хусусиятлари билан сўнгги инновацияларни ўзида жамлайди. Honor 10 ва V10 сотувларидаги юксак натижалар компаниянинг Хитой бозорида етакчига айланишига замин яратди.

Охирги саккиз йил мобайнида Huawei ўз мижозларига янги ечимлар яратиш учун истеъмолчи талабларига жиддий эътибор беришга ва инновациялардан фойдаланишга интилмоқда. Компания бир вақтнинг ўзида бир қатор технологик ва оммабоп соҳаларда, масалан, фотография, аккумуляторлар фаолият даври, уяли алоқа ва сунъий интеллект бўйича янги йўналишларни бошлаб берди. Ушбу инновациялар бутун дунё бўйлаб истеъмолчиларнинг ишончини қозонишга ёрдам берди.