Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги танлов эълон қилади

2019-07-20 05:44:50

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ТАКЛИФНОМА

 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги танлов эълон қилади

СИЗНИ ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ

Танлов предмети: Самарқанд вилоятида давлат-хусусий шерикчилик асосида тўртта ва Фарғона вилоятида битта лотдан иборат уруғчилик кластерлари ташкил қилиш.

Уруғчилик кластерини ташкил қилиш бўйича маълумотлар ва шартлар танлов ҳужжатида кўрсатилган.

Талаб этиладиган инвестицион мажбуриятларнинг энг кам миқдори:

Самарқанд вилоятидан:

-         Лот №1 – 9000 млн. сўм;

-         Лот №2 – 8000 млн. сўм;

-          Лот №3 – 5000 млн. сўм;

-         Лот №4 – 5000 млн. сўм.

Фарғона вилоятидан:

Лот №1-6800 млн.сўм

Танлов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги биносида  

2019 йил 12 август соат 1600 да ўтказилади..

Танловнинг асосий шартлари.

Танловда Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, танловда иштирок этиш учун кўрсатилган талабларни бажарган, уруғчилик кластерини ташкил этишга ҳохиш билдирган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахслар иштирок этиши мумкин.

 Давлат ташкилотлари хусусий шерик сифатида иштирок этишлари, шунингдек, хусусий шерик тарафидан қатнашишлари мумкин эмас.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон чоп этилгандан кейин, танлов комиссиянинг ишчи органига мурожаат қилиб танлов ҳужжатини олишлари мумкин.

Танловда «банкрот»  деб эълон қилинган ёки тугатиш босқичида бўлган, ёҳуд мол-мулки хатланган юридик шахслар иштирок этишга қўйилмайди.

Танловни ўтказиш ва танловда иштирок этиш учун керакли ҳужжатларни тайёрлаш тартиби «Танлов ҳужжати»да кўрсатилган.

Танловда иштирок этиш учун аризалар 2019 йил 10 августь соат 14:00  гача қабул қилинади.

Танлов таклифлари 2019 йил 10 августь соат 14:00  гача қабул қилинади.

Танлов таклифларининг очилиши бевосита комиссия мажлисида амалга оширилади.

Танлов якунлари асосида, танлов ғолиблари билан давлат-хусусий шериклик асосида  Уруғчилик кластерини ташкил этиш бўйича Уруғчиликни ривожлантириш маркази  ўртасида битим имзоланади.

Танлов талаблари ва танлов тўғрисидаги батафсил маълумот учун қуйидаги манзилга мурожаат этиш мумкин:

Тошкент шахри Юнусобод тумани Наманган кўчаси 70-уй.

почта индекси-100 058, алоқа телефони:  71-262-57-28, 71-289-13-95 ва факс: 71-262-53-72 телефон рақамлари, электрон почта манзили: don1@urugmarkaz.uz.

файлни юклаб олиш     http://www.urugmarkaz.uz/public/uploads/Elon%20matni.docx