Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Республикада синалаётган янги ва истиқболли ғўза навларини танлаш, пахта тозалаш корхоналарида уруғлик пахтани қабул қилиш ва сақланишини ўрганувчи Идоралараро комиссия тузишга бағишланган йиғилиш қўшма баёнига ҚИСҚА АННОТАЦИЯ

Республикамиз селекционер олимлари томонидан яратилган ғўзанинг янги ва истиқболли навларини морфологик, хўжалик ва толасининг технологик кўрсаткичлари бўйича холисона баҳолаш, уларнинг майдонини келгусида кенгайтириш учун танлаб олиш, янги ва истиқболли ғўза навларининг уруғини дастлабки кўпайтирувчи элита хўжаликларида уруғчилик ишларининг бажарилишини, пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларида уруғлик пахтани қабул қилиш, уларни навлар ва авлодлари бўйича алоҳида жамғариш ҳамда сақланишини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалик вазирлиги ва “Ўзпахтасаноат”акционерлик жамияти томонидан Идоралараро комиссия тузилди. Республикада синалаётган янги ва истиқболли ғўза навларини танлаш, пахта тозалаш корхоналарида уруғлик пахтани қабул қилиш ва сақланишини ўрганувчи ушбу комиссич аъзолари зиммасига Республикамизда селекция ишлари билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот институтлари олимлари томонидан яратилаган ва синалаётган ғўза навларининг Давлат стандарти талабларига жавоб берадиганларини Давлат нав синовига топширишга тавсия бериш, Давлат нав синаш шахобчаларида синалаётган янги ғўза навларини истиқболлигини белгилаш, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги мавжуд пахта тозалаш корхоналари ва тайёрлов масканларининг уруғлик пахтани қабул қилиш ва сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишларининг боришини ўрганиш вазифалари юклатилди.