Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Республикамизда 2022 йилда парвариш қилинаётган уруғлик пахта навлари

Бугунги кунда Республиканинг барча ҳудудларида пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик кўрилмоқда. Деҳқон таъбири билан айтганда пахтадан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда уруғчиликни ўрни беқиёс.

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-106-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида, 2022 йилдан бошлаб Республика ҳудудларида тупроқ унумдорлиги юқори, сув таъминоти яхши бўлган 100 минг гектар майдонлар уруғлик пахта етиштиришга ихтисослаштирилди.

            Жумладан, ҳозирги кунда Республикадаги уруғчиликка ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги корхоналарида ғўзанинг С-6524, Наманган-77, С-4727, Бухоро-10, Бухоро-6, С-8290, Сурхон-14, Порлоқ-4, С-01, ЎзПИТИ-203, Султон, Бухоро-102, Андижон-35, Андижон-36, Меҳнат, Хоразм-127, С-6541 ва кўплаб навлари парвариш қилинмоқда.

            Шунингдек, қишлоқ хўжалик экинларини бирламчи уруғликларини етиштириш мақсадида Уруғчиликни ривожлантириш маркази тизимидаги 51 та элита уруғчилик хўжаликлари томонидан ғўзанинг 15 та тезпишар ҳамда 3 та ўртапишар навлари парваришланмоқда.

Ҳозирда уруғлик пахта етиштирадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг уруғлик пахта майдонларида дала апробация тадбирлари ўтказиляпти.

  Асосий мақсад, 2023 йил ҳосили учун ғўза навларидан сифатли ва кафолатланган уруғликлар жамғариш ҳисобланади.