Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

2021 йилда уруғлик пахта хомашёси етиштирган субъектлар ҳамда элита уруғчилик хўжаликлари томонидан жамғарилган уруғлик пахта хомашёси тўғрисида маълумот

2021-11-30 02:23:47

Республика пахтадан мўл ҳосил олиш ва ундан олинадиган маҳсулотларнинг сифати юқори бўлишини таъминлашда  уруғчилик  муҳим ўрин тутади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан “2021 йил мавсумида уруғчилик фермер хўжаликларидан сифатли уруғлик пахта тайёрлаш ҳамда Республикада синалаётган янги ғўза навларининг истиқболлилигини ва районлаштирилишини ўрганиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма баёни билан Республика ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинларининг Давлат реестрига киритилган, истиқболли ҳамда янги ғўза навларидан келгуси йил ҳосили учун жамғарилиши кутилаётган уруғлик пахта ҳажмлари белгиланди.

Шу мақсадда, уруғлик пахта хомашёси жамғарилиши “Уруғчилик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддаси ва O’z DSt 642:2013 Уруғлик пахта. Техникавий шартлар давлат стандарти талаблари асосида амалга оширилиб, 2021 йил ҳосили учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият юритиб келаётган жами 3506 та субьектларда 102 минг 500 гектар майдонидан уруғлик пахта хом ашёси етиштирилди. Ушбу уруғлик майдонларда ҳозирда мавжуд бўлган 109 та пахта тўқимачилик кластери томонидан 835 та бунтларда 149560 тонна  уруғлик пахта хомашёси сақланмоқда.

Жамғарилган 149 минг 500 тонна уруғлик пахта хомашёси ( 117 минг 965 тонна асосий фонд, 31 минг 593 тонна заҳира фонд) ташкил қилиб, селекцион нави, авлоди, нав тозалиги, дала гуруҳи, саноат нави, келиб чиқиши, синфига қараб алоҳида-алоҳида махсус қопларга жойлаштирилиб, намланишга ва уруғлик материалининг бузилишига йўл қўйилмайдиган шароитда сақланмоқда.

Шунингдек жорий йилда марказ тизимидаги 49 та элита уруғчилик хўжаликларининг 2164 гектар майдонидағўзанинг 21 та давлат реестрига киритилган районлаштирилган ва истиқболли навлари экилиб 3680 тонна юқори авлодли уруғлик пахта хомашёси жамғарилди.