Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Туркманистон делегациясининг ташрифи юзасидан

2023-01-07 06:55:08

Туркманистон Республикасининг Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирилигининг уруғчилик соҳасига алоқадор бошқарма бошлиқларидан иборат делегация аъзолари Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди.

Туркманистон делегацияси аъзоларини Бухоро вилоятидаги “Фарап-Олот” чегара постидан Республика Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори Ш.Мамажонов, Бухоро вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Назаров ва тегишли мутахассислар кутиб олишди.

Делегациянинг биринчи ташрифи Баҳоуддин Нақшбанд зиёротгоҳини зиёрат қилиш билан бошланди. Зиёратда икки давлатга тинчлик ва тараққиёти, халқлар саломатлиги ва фаровонлигини тилаб дуолар ўқилди.

 

Делегация иш фаолияти давом этмоқда!