Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги танлов эълон қилади

2019-08-01 05:36:16

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ТАКЛИФНОМА

 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги танлов эълон қилади

 СИЗНИ ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ

 Танлов предмети: Сурхандарё, Наманган ва Фарғона вилоятларида давлат-ҳусусий шерикчилик асосида уруғчилик кластерлари ташкил қилиш.

 Уруғчилик кластерини ташкил қилиш бўйича маълумотлар ва шартлар танлов ҳужжатида кўрсатилган.

 Сурхандарё вилояти бўйича талаб этиладиган инвестицион мажбуриятларнинг энг кам миқдори:

-         Лот №1 – 15,0 млрд. сўм;

-         Лот №2 – 5,0 млрд. сўм;

-         Лот №3 – 7,0 млрд. сўм;

-         Лот №4 – 5,0 млрд. сўм;

-         Лот №5 – 21,42 млрд. сўм;

-         Лот №6 – 10,0 млрд.сўм;

-         Лот №7 – 3,0 млрд. сўм;

-         Лот №8 – 3,0 млрд. сўм;

-         Лот №9 – 5,0 млрд. сўм.

Наманган вилояти бўйича талаб этиладиган инвестицион мажбуриятларнинг энг кам миқдори:

-         Лот №1 – 79,300 млрд. сўм;

-         Лот №2 – 1,7 млрд. сўм;

-         Лот №3 – 10,0 млрд. сўм;

-         Лот №4 – 2,5 млрд. сўм;

-         Лот №5 – 10,0 млрд. сўм;

-         Лот №6 – 3,3 млрд.сўм;

Фарғона вилояти бўйича талаб этиладиган инвестицион мажбуриятларнинг энг кам миқдори:

-         Лот №1 – 8,0 млрд. сўм;

-         Лот №2 – 10,0 млрд. сўм;

-         Лот №3 – 9,0 млрд. сўм;

-         Лот №4 – 8,0 млрд. сўм;

-         Лот №5 – 10,0 млрд. сўм;

-         Лот №6 – 5,0 млрд.сўм;

-         Лот №7 – 10,0 млрд. сўм;

-         Лот №8 – 3,0 млрд. сўм;

-         Лот №9 – 17,2 млрд. сўм.

 Танлов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги биносида     2019 й. 15 август соат 1600 да ўтказилади.

. Танловнинг асосий шартлари.

 Танловда Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, танловда иштирок этиш учун кўрсатилган талабларни бажарган, уруғчилик кластерини ташкил этишга ҳохиш билдирган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахслар иштирок этиши мумкин.

 Давлат ташкилотлари хусусий шерик сифатида иштирок этишлари шерик, шунингдек, хусусий шерик тарафидан қатнашишлари мумкин эмас.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон чоп этилгандан кейин, танлов комиссиянинг ишчи органига мурожаат қилиб танлов ҳужжатини олишлари мумкин.

Танловда «банкрот» деб эълон қилинган ёки тугатиш босқичида бўлган, ёҳуд мол-мулки хатланган юридик шахслар иштирок этишга қўйилмайди.

Танловни ўтказиш ва танловда иштирок этиш учун керакли ҳужжатларни тайёрлаш тартиби «Танлов ҳужжати»да кўрсатилган.

Танловда иштирок этиш учун аризалар 2019 йил 14 август соат 1400 гача қабул қилинади.

Танловда қатнашиш учун хужжатлар 2019 йил  14 август соат 1400 гача қабул қилинади.

Танлов таклифларининг очилиши бевосита комиссия мажлисида амалга оширилади.

Танлов якунлари асосида, танлов ғолиблари билан Уруғчилик кластерини ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисида Уруғчиликни ривожлантириш маркази  билан битим имзоланади.

Танлов ҳужжатини олиш ва танлов тўғрисидаги батафсил маълумот учун қуйидаги манзилга мурожаат этиш мумкин:

Тошкент шахри Юнусобод тумани Наманган кўчаси 70-уй.

почта индекси-100 058, алоқа телефони: 71-289-13-95 ва факс: 71-262-53-72 телефон рақамлари, электрон почта манзили: don1@urugmarkaz.uz. 


файлни юклаб олиш  http://www.urugmarkaz.uz/public/uploads/Elon%20matni%20surx.docx